«пенсия жамғармаси» тегли мақолалар


1 январдан пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган ўртача иш ҳақи миқдори оширилади
15 декабр 2022, 21:15 1

1 январдан пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган ўртача иш ҳақи миқдори оширилади

Президент фармонига кўра, январь ойидан бошлаб фуқароларнинг пенсия тайинлашда ҳисобга олинган ўртача ойлик иш ҳақи 3,2 млн сўмдан юқори бўлса, уларга амалдагига нисбатан қарийб 390 минг сўм кўпроқ пул тўланади. Пенсияси ошадиган фуқароларга декабрь ойида SMS хабар юборилади.

Пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладиган ходимлар рўйхати тузилади
15 октябр 2022, 12:47

Пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладиган ходимлар рўйхати тузилади

Ҳукумат қарори билан «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом» тасдиқланди. Ҳужжат пенсия билан боғлиқ барча юридик масалаларни тартибга солади.

Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақининг максимал миқдори оширилиши кутилмоқда
28 июн 2022, 10:00

Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақининг максимал миқдори оширилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда пенсияни ҳисоблаш миқдорини ошириш таклиф этилмоқда. Унга кўра, ҳозиргача 3,7 млн сўм ойлик олган фуқарога пенсия тайинлашда инобатга олинган 3,2 млн сўмни — 3,8 млн сўмгача ошириш режалаштирилган. «Бу пенсия миқдори сезиларли ошишини таъминлайди», — деб ҳисоблайди Пенсия жамғармаси.

Карантин туфайли тайинланиши кечиккан пенсиялар тўлиқ қоплаб берилади
4 апрель 2022, 16:28

Карантин туфайли тайинланиши кечиккан пенсиялар тўлиқ қоплаб берилади

Пенсия жамғармаси маълум қилишича, фуқароларнинг пенсия олиш ҳуқуқи карантин даврида пайдо бўлса, бироқ ушбу муддатда пенсия тайинлаш учун мурожаат қила олмаса, унга пенсия ҳуқуқи пайдо бўлган санадан бошлаб тўлиқ пул тўлаб берилади.

100 ёш ва ундан ошганларнинг пенсиясига қўшимча пул тўланади
18 январ 2022, 14:42

100 ёш ва ундан ошганларнинг пенсиясига қўшимча пул тўланади

Ўзбекистонда 100 ёш ва ундан ошган фуқароларнинг нафақасига пенсияни ҳисоблашнинг базавий 100% миқдорида — 289 000 сўм қўшимча тўлов қилинади. 1 январь ҳолатига мамлакатда 570 нафар 100 ёш ва ундан ошган шахс истиқомат қилади.

Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони 4 млндан ошди
22 ноябр 2021, 16:36

Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони 4 млндан ошди

Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони 4 млн нафардан кўпроқни ташкил этмоқда. Шундан қарийб 3 млн нафари ёшга доир пенсия олувчилар ҳисобига тўғри келади.

Ўзбекистонда бир ойлик ўртача пенсия миқдори эълон қилинди
26 октябр 2021, 19:42

Ўзбекистонда бир ойлик ўртача пенсия миқдори эълон қилинди

Сентябрда республика бўйича бир ойлик ўртача пенсия миқдори 924 780 сўмни ташкил этди. Ўртача пенсиянинг энг юқори миқдори Тошкент шаҳрида (1 250 992 сўм) ва энг кам миқдори Андижон вилоятида (801 640 сўм) қайд этилган. 2016−2021 йилларда пенсиялар миқдори 2,2 бараварга ошди.

Учта вилоятда пенсия пулларининг ўз эгаларига етиб бормагани аниқланди
9 декабр 2020, 18:18

Учта вилоятда пенсия пулларининг ўз эгаларига етиб бормагани аниқланди

Наманган, Навоий ва Самарқанд вилоятларида «Ҳалқ банки» сайёр кассалари ходимлари пенсия тўлови рўйхати чиқарилганига қарамасдан, пулларни ўз вақтида нафақахўрларга етказиб бермагани аниқланди. Пенсия бир неча ой давомида сабабсиз етказиб берилмаган. Ҳозирда тўловлар кечикишига сабабчи бўлган шахслар ишдан бўшатилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг